Қирғиз-тожик чегарасида ҳарбийлар отишма уюштирди

Олам

image

Бугун, 10 март куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари ўртасида отишма юз берди. Ҳодиса икки давлат чегарасининг баҳсли қисмида содир бўлган. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати хабар берди.

“2022 йилнинг 10 март куни давлат чегарасининг қирғиз-тожик участкасида қурол қўллаш билан боғлиқ ҳодиса юз берди”, дейилади хабарда.

Чегара агентлиги маълумотларига кўра, Қирғизистоннинг Боткен вилоятининг Тескей ҳудудида тожик чегарачилари “олдин қўлланилган ҳаракат йўналишини ўзгартириб”, “чегарани қўриқлашнинг янги чизиғи”га чиқишган ва қирғиз чегарачиларидан бу ҳудуддан чиқиб кетишни талаб қилган. 

“Тожик чегарачилари турган жойга қўшимча кучлар етиб келди. Тожикистон чегарачилари ўзларининг сон жиҳатдан устунлигидан фойдаланиб, янги чегарага чиқишга ҳаракат қилишди”, дейилади хабарда.

Шунга қарамай, қирғиз ҳарбийлари “тожик ҳарбийларига ўз ниятларини амалга оширишга имкон бермаган”.

“Натижада отишма бошланди, у 10 дақиқага яқин давом этди. Отишма натижасида қирғиз томондан ярадорлар ва жароҳатланганлар йўқ”, дея ишонтирган Чегара хизмати.

Ушбу ҳодиса муносабати билан “томонларнинг чегара вакиллари ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтган, натижада чегара отрядларини “чегара вакиллари келгунига қадар воқеа жойидан олиб чиқиб кетиш ва ҳарбий қисмларнинг жойлаштирилишига йўл қўймасликка” келишилган.

Шу билан бирга, Қирғизистон Тескей ҳудуди “давлат чегарасининг белгиланмаган участкаси бўлиб, аслида Қирғизистон Республикаси фуқаролари томонидан фойдаланилаётганини” таъкидлаган.

“(Қирғизистоннинг) Боткен вилоятида жойлашган чегара бўлинмалари кучайтирилган тартибда хизмат ўтай бошлаган”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

чегара Қирғизистон-Тожикистон отишма

Баҳолаганлар

249

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг