Қирғиз-тожик чегарасидаги отишмада қурбон ва ярадорлар борлиги айтилди
Олам
−
10 Март 2022
5560Аввалроқ, Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари ўртасида отишма юз бергани ҳақида хабар берган эдик. Тожик нашрларининг ёзишича, икки давлат чегарасининг баҳсли қисмида содир бўлган отишмада Тожикистон томонидан бир чегарачи ҳалок бўлган, яна икки нафари яраланган.
Қайд этилишича, Қирғизистон чегарачилари Тожикистон ҳудуди (Исфара тумани Чоркуҳ маҳалласи “Ваҳдат” ҳудуди)га ўтиб, тожик чегарачиларидан бу ҳудудни тарк этишни талаб қилган.
“Қирғиз чегарачилари биринчи бўлиб ўт очди, бизникилар жавоб берди. Отишма оқибатида бир тожик чегарачиси ҳалок бўлди, икки нафари яраланди”, дейилади хабарда.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизматига кўра, Қирғизистоннинг Боткен вилоятининг Тескей ҳудудида тожик чегарачилари “олдин қўлланилган ҳаракат йўналишини ўзгартириб”, “чегарани қўриқлашнинг янги чизиғи”га чиқишган ва қирғиз чегарачиларидан бу ҳудуддан чиқиб кетишни талаб қилган.
“Отишма 10 дақиқага яқин давом этди. Қирғиз томондан ярадорлар ва жароҳатланганлар йўқ”, дейилади Чегара хизмати маълумотида.
LiveБарчаси