Қидирувда бўлган ўзбекистонлик Россияда қўлга олинди

3-саҳифа

image

Фирибгарлик жиноятини содир этгани учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ушланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу шахс 1982 йилда туғилган O.Э. бўлиб, Бухоро вилоятининг Шофиркон тумани Алишер Навоий маҳалласида рўйхатдан ўтган. У Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этиб, терговдан яширингани учун Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбири давомида унинг Санкт-Петербург шаҳрида яширинган манзили аниқланиб ушланган ва Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши таъминланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда тўрт йилдан бери қидирувда бўлган 26 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганди. У ўғрилик жиноятини содир этганликда айбланиб, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан 2020 йилдан буён қидирувда бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Фирибгарлик Санкт-Петербург шаҳри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг