Қашқадарёдаги сув йиғиш иншоотида 1,2 млрд сўмлик “свет” ўғирланди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида жойлашган сув йиғиш иншоотида 1,2 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган назорат тадбирида Косон туманининг Дўстлик маҳалласида жойлашган “Сув таъминоти” Косон туман бўлимига қарашли сув йиғиш иншооти электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 280 миллион сўмлик зарар етказган.

Билдирилишича, айни дамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятида 1,4 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган масъулияти чекланган жамият фош этилганди. Ушбу ташкилот электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 460 миллион сўмлик зарар етказган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

электр энергияси Қашқадарё сув йиғиш иншооти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг