Сирдарёда қарийб 1,5 млрд сўмлик “свет”ни ўғирлаган корхона аниқланди
3-саҳифа
−
15 Апрель
1907Сирдарё вилоятида 1,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган, масъулияти чекланган жамият фош этилди. Бу ҳақда “Ўзенергоинспекция” хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган назорат тадбирида Сирдарё туманида жойлашган “О.М.Г.” масъулияти чекланган жамиятнинг электр қурилмалари учун ўрнатилган электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилиб, ўзбошимчалик билан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 1 млрд 460 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлган.
“Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1-7 апрель кунлари Ўзбекистон миқёсида 19,5 млрд сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Самарқандда даҳшатли авария содир бўлди.
24 Апрель