Қашқадарёдаги перинатал марказида аёлларга жой топилмаяптими?
Жамият
−
12 Октябрь 2023
5539Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти перинатал марказида янги кўзи ёриган аёллар ва чақалоқлар ерда ётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолатга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида бошқарма масъуллари томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилган. Текширувдан сўнг, хабарда келтирилган маълумотлар асоссизлиги аниқланган. Шунингдек, тегишли ҳужжатларда жорий йилнинг 11 октябрь куни 200 ўринга мўлжалланган марказда 186 нафар ҳомиладор ва кўзи ёриган аёл ётгани қайд этилган.
“200 ўринга эга бўлган мазкур марказда шу куни суратда акс этган ҳолат асло кузатилмаган (суратнинг қачон ва қаерда олингани бўйича қўшимча ўрганишлар олиб борилмоқда). Аёллар ва чақалоқларнинг ҳеч бири ерда ётмаган, ҳар бир аёлга зарур шароитлар яратилган”, дейилади хабарда.
Шунингдек, ҳомиладор ва кўзи ёриган аёллар билан суҳбатлашилганда ҳам ушбу хабарлар тасдиқланмаган. Вилоят ССБга кўра, бугунги кунда марказга шу муассасада 20 йилдан бери ишлаб келаётган Шодиев Бобоназар раҳбарлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёдаги болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг гастроэнтерология бўлими хоналарида сувараклар борлиги акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Шундан сўнг, жорий йилнинг 15 август куни вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази гастроэнтерология бўлимида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармаси масъуллари дезинфекция ва дезинсекция тадбирларини амалга оширганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь