Қашқадарёдаги болалар шифохонасини суварак босди (видео)

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг гастроэнтерология бўлими хоналарида сувараклар борлиги акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳақиқатдан ҳам вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ушбу ҳолат кузатилган. Шундан сўнг, жорий йилнинг 15 август куни вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази гастроэнтерология бўлимида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармаси масъуллари дезинфекция ва дезинсекция тадбирларини амалга оширган.

Мазкур ҳолат марказ ходимларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида муҳокама қилиниб, бўлимларда санитария қоидалари асосида иш юритиш борасида назоратни кучайтириш бўйича зарур чоралар белгиланган. 

Шунингдек, ўз вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашгани ва назоратни сусайтиргани учун гастроэнтерология бўлими катта ҳамшираси ва хўжалик бекаси эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, бўлим бошлиғига иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима жазоси белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё шифохона суварак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг