Қашқадарёда ЙПХ машинасининг ойнасини синдириб ташлаган ҳайдовчи қамалди
3-саҳифа
−
24 Февраль
6358Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат автомашинаси ойналарини синдириб ташлаган шахс 7 суткага қамалди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 февраль куни 19:30 ларда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар йўл-патруль инспекторлари “Бўстон” маҳалласи ҳудудида Lacetti русумли машинада хизмат олиб бораётган вақтида шаҳарнинг “Уймовит” маҳалласида яшовчи фуқаро ўз бошқарувидаги мототранспорт билан тўхтаб туриш тақиқланган жойда тургани учун ЙПХ инспекторлари томонидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1286-моддаси билан баённома расмийлаштирилган. Шу пайтда ҳайдовчи мототранспорт юкхонасида бўлган белкуракни қўлига олиб, Lacetti русумли хизмат машинасига зарар етказган.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар Шаҳрисабз судига юборилган. Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар суди қарори билан ҳайдовчига нисбатан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Оқдарё туманида Cobalt русумли машина ҳайдовчиси йўл-патруль хизмати ходимининг талабларига бўйсунмай, уни машина эшигида судраб кетган эди.
LiveБарчаси