Қашқадарёда табиатга 1,3 млрд сўмлик зарар ётказганлар ушланди
3-саҳифа
−
13 Июнь 2304 2 дақиқа
Қашқадарё вилоятида норуда ҳисобланган қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб, давлат ва жамият манфаатларига жами 1,3 миллиарддан кўп зарар етказганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Н.Н. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Қамаши туманидаги Қашқадарё” дарёсининг “Қўшкапа” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида 26 614,4 метр куб норуда ҳисобланган қум хомашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 665,5 миллион сўмлик зарар етказганликлари аниқланган.
Шунингдек, департаментнинг Чироқчи тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.O.” хусусий корхонаси масъул шахслари “Chiyalinskoe (1973)” конининг белгиланган чегарасидан ташқарида 15 338,8 метр куб норуда ҳисобланган қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 400,2 миллион сўмлик зарар етказганликлари аниқланган.
Вилоятнинг Миришкор туманидаги текширувда қайд этилган ҳолатда эса фуқаро М.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, “H.F.” МЧЖнинг “Чандир” МФЙ ҳудудидаги ер майдонида 9 755,7 метр куб қум хомашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 253,5 миллион сўмлик зарар етказганликлари аниқланган.
Билдирилишича, юқоридаги ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш оқибатида табиатга салкам 300 миллиард сўм зарар етказганлар қўлга олинганди.

Live
Барчаси