Қашқадарёда одамлар лифт ичида қамалиб қолди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг биридаги лифт ишламай қолиши оқибатида одамлар қамалиб қолди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига Қарши шаҳар “Табассум” МФЙдаги кўп қаватли уйлар бирида лифт ишламай қолганлиги ва лифтни ичида 3 нафар фуқаролар қолиб кетганлиги ва амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.

Мазкур хабарга кўра, воқеа жойига зудлик билан етиб борган ФВБ қутқарувчилари лифтни очиб, фуқароларни соғ-саломат чиқариб олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида лифт ичида она ва бола қолиб кетган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё Фавқулодда вазиятлар вазирлиги лифт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг