Қашқадарёда қизини аёвсиз калтаклаган ота 3 йилга “кесилди”
3-саҳифа
−
07 Июнь 2023
8600Жорий йилнинг 16 апрель куни Қашқадарёда ота ўзининг вояга етмаган қизини аёвсиз калтаклагани акс этган видеолар тарқалиб, кўплаб норозиликларга сабаб бўлганди. Отага нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 7 июнь куни жиноят ишлари бўйича Косон туман судида қизини калтаклаган фуқаро Р.Т.га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинган.
Аниқланишича, Р.Т. охирги бир йил давомида муттасил равишда ўзининг 2009 йилда туғилган вояга етмаган қизини ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлаб, уриб-дўппослаб, қийнаб келган.
Суд ҳукмига мувофиқ Р.Т. Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
"Ушбу ҳукмдан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Қашқадарё вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтириш мумкинлиги маълум қилинади", дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь