Қашқадарёда Isuzu қўйлар подасини уриб юборди
3-саҳифа
−
18 Ноябрь
7040Кеча, 17 октябрь куни Қашқадарё вилоятида Isuzu 95 бош қўйлар подасини уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат 05:00 лар Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаро А.С. бошқарувида бўлган Isuzu русумли транспорт воситаси Кўкдала тумани ҳудудидан ўтувчи А-378 Ғузор—Самарқанд автомобиль йўлининг 105-километрида бошқариб кетаётиб, Ғузор туманида яшовчи Ш.Т. ҳамда Қ.Қ.нинг 95 бош майда шохли молларини уриб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Кўкдала тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам шу каби ҳолат Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида кузатилганди. Spark русумли автомобиль 22 бош қўйни уриб юборган. шундан сўнг автомобиль салонида ёнғин келиб чиққан.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчини соғлиғига зиён етмаган. Автоулов эса тўлиқ ёниб кетган ва 22 бош қўй нобуд бўлган.