Тошкентда Spark 22 бош қўйни нобуд қилиб, ўзи ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
19 Октябрь
15238Бугун, 19 октябрь куни Тошкент вилоятида Spark русумли автомобиль 22 бош қўйни уриб кетди, ўзи эса ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят вилоят Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат тахминан 05:00 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган Д 017 "Олмалиқ-Тошкент" автомобиль йўлининг 17-километрида ҳайдовчи 1998 йилда туғилган Д.Ш. Spark русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида қатнов қисмида бўлган 22 бош қўйни уриб юборган. Оқибатда йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳайдовчи транспорт воситасини тўхтатиб, тушганидан сўнг, автомобиль салонида ёнғин келиб чиққан.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчини соғлиғига зиён етмаган. Автоулов эса тўлиқ ёниб кетган ва 22 бош қўй нобуд бўлган.
Ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда содир бўлган ЙТҲда 8 ёшли бола ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси