Қашқадарёда 4 тоннага яқин яроқсиз гўштни пулламоқчи бўлганлар ушланди
3-саҳифа
−
09 Октябрь 2023
5537Қашқадарёда юк машинасида 4 тонна истеъмолга яроқсиз гўштни ички бозорга ўтказгани олиб кетаётганлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Унга кўра, департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан ИИБ ва ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда “Қарши-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланаётган “ISUZU” юк машинаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаролар О.Х. ва Ж.В. жами 4 тонна истеъмолга яроқсиз қорамол гўштини ўтказиш мақсадида олиб кетаётгани аниқланган. Маҳсулот ашёвий далил сифатида олинган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь