Қамоққа олинган Имомўғли аҳолини митингга чиқишга чақирди

Олам

image

Коррупция иши бўйича ҳибсга олинган Истанбул ҳокими Экрем Имомўғли аҳолини бугун, 23 март куни ўтказиладиган оммавий митингларда қатнашишга чақирди. У шу ҳақдаги чақириғини X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилди.

“Азиз юртдошларим, бугун Туркия катта хиёнатни бошдан кечирди. Суд жараёни суд эмас, бу суддан ташқари қатлдир. Мен халқимизни ўз ҳуқуқлари учун масъулият билан курашишга чақираман. Бу миллатимиз, фарзандларимиз келажаги масаласидир. Бугун Туркиянинг келажаги учун албатта овоз беринг. Кейин Истанбулдаги Сарачхонадаги [шаҳар ҳокимияти қаршисидаги майдон] ва бошқа вилоятлардаги майдонларда йиғилиб, ўз позициянгизни билдиринг”, деб ёзди Имомўғли.

У “овоз беринг”, деб бўлажак президентлик сайловларида ўз номзодини тасдиқлаш учун бугун мухолифатдаги Жумҳурият Халқ партияси (ЖХП) томонидан ўтказилган праймеризни назарда тутган. Бу масала бўйича овоз беришдан ташқари, партия Туркия бўйлаб бирдамлик деб аталмиш овоз беришни ҳам ўтказмоқда, бу ерда исталган фуқаро мамлакатдаги мавжуд вазиятга норозилик билдириш учун бюллетенни тўлдириши мумкин.

Туркия ҳукумати президентлик ва ҳукумат даражасидаги ЖХП амалдорларининг фуқароларни кўчага чиқишга чақиришларини кескин танқид қилди. Республика Адлия ва Ички ишлар вазирликлари бу каби ташаббусларни жамият тинчлиги учун хавфли, номақбул, деб баҳолаб, аҳолини норозиликка чақириш мамлакатда тартибсизлик ва хавфсизликка путур етказиш хавфи борлигини таъкидлади.

Қамоқ. Эрдўғаннинг тақдири Имомўғлида такрорланяпти north_east

Қамоқ. Эрдўғаннинг тақдири Имомўғлида такрорланяпти

ЖХП маълумотларига кўра, кеча, 22 март куни Истанбул ҳокимлиги олдида ва унинг атрофидаги ҳудудларда бир миллионга яқин одам йиғилган. Истанбул, Анқара ва Измирда расмийларнинг буйруғи билан 25 мартгача оммавий норозилик намойишлари ўтказиш тақиқланган. Шунга қарамай, 19 мартдан бери ҳар оқшом бу шаҳарларда мухолифат митинглари кучайтирилган хавфсизлик чоралари билан ўтказилмоқда. Шу билан бирга, маҳаллий полиция билан тўқнашувлар вақти-вақти билан содир бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 23 март куни суд қарори билан Имомўғли “коррупция” тергови доирасида ҳибсга олинганди.
Истанбул Бош прокуратураси Имомўғли “қуролли террор ташкилотига ёрдам берганлиги бўйича кучли гумон” борлигини, аммо уни молиявий жиноятлар учун ҳибсга олиш қарори аллақачон чиқарилгани сабабли, унинг яна ҳибсга олиниши “ҳозирги босқичда зарур эмас”лигини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия митинг Экрем Имомўғли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг