Johnson & Johnson вакцинаси бўйича тергов бошланди
Олам
−
14 Октябрь 2020
6581Американинг Johnson & Johnson корпорацияси маъмурияти ўзининг коронавирусга қарши вакцинаси синовларини бир неча кун ичида яна қайта бошлашга умид қиляпти. Бу ҳақда компаниянинг молиявий директори Жозеф Уолк айтиб ўтган.
Аввал хабар берганимиздек, компания вакиллари 12 октябрь куни кўнгиллилардан бирининг аҳволи ёмонлашгани сабабли синовлар тўхтатилганини эълон қилишди.
Уолкнинг сўзларига кўра, воқеа юзасидан "мустақил қўмита" тергов бошлаган. Унинг таъкидлашича, тергов ҳанузгача давом этмоқда. Молиявий директор тадқиқотлар бир неча кунгагина тўхтатилганига умид билдирган.
Компания вакцина борасидаги ишлар 2021 йил бошига қадар тугашига ишонмоқда. Johnson & Johnson 2021 йил охирига қадар 1 миллиарддан ортиқ дозада вакцина ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, компания томонидан ишлаб чиқилган янги коронавирусга қарши вакцина клиник синовларининг биринчи даври ва иккинчи даврининг биринчи босқичи муваффақиятли ўтганди. Кўнгиллиларда барқарор иммунитет шаклланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь