ИЖҚК департаментига янги бошлиқ тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Жаҳонгир Жўраевич Ҳатамов Бош прокурор ўринбосари – Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
 
Маълумаот учун, у ўтган йили январда мазкур лавозимга тайинланган Шамсиддин Сохибназаров ўрнини эгалламоқда. Жаҳонгир Ҳатамов тайинловга қадар – 2023 йил августидан буён Ўзбекистон Республикаси Бош прокурор ўринбосари лавозимида ишлаган. У 2016-2017 йилларда Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, 2017-2018 йилларда Тошкент шаҳри прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган. Ҳатамов 2018 йил февралидан 2020 йилнинг октябрига қадар Хоразм вилояти прокурори лавозимида ишлаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Адлия катта маслаҳатчиси Иноят Раҳматуллаевич Шукуров ўз хоҳишига билан берган аризасига асосан эгаллаб турган Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан, шунингдек, Адлия катта маслаҳатчиси Муҳаммаджон Набижонович Рўзматов ўз хоҳишига билан берган аризасига асосан эгаллаб турган Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод қилиниб,  департамент органларидан бўшатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Жаҳонгир Жўраевич Ҳатамов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг