Избоскан туманига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Каримов Элёрбек Раҳматиллаевич Избоскан тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Маълумот ўрнида, Элёрбек Каримов 1986 йилда Андижон вилоятининг Избоскан туманида туғилган. 2008 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институтини (сиртқи) тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида ғазначилик ҳамда молия тизимининг туман ҳамда вилоят идораларида масъул лавозимларда, шунингдек, Избоскан тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарган.

У айни пайтгача Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи (в.в.б) бўлиб ишлаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Избоскан тумани собиқ ҳокими Серобиддин Исмоилов бироз аввал қамоққа олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Избоскан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг