Истанбулда туркий тилли давлатлар медиа форуми ўтказилади
Жамият
−
19 Октябрь 2021
3084Жорий йилнинг 22-24 октябрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашига аъзо мамлакатлар оммавий ахборот воситалари ва медиа ходимлари, тарихчи-шарқшунос олимлар, академик ва профессорлар иштирокида медиа-форум бўлиб ўтади. Унда ўзбекистонлик соҳа мутахассислари ҳам иштирок этади.
“Олис ўтмиш, кучли келажак” деб ном олган форумда Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркия, Ўзбекистон, Можористон ва Шимолий Кипрдан 350 дан ортиқ медиа соҳаси вакиллари иштирок этади.
Форумда киносаноати ва оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, ёлғон ахборотларга қарши биргаликда курашиш масалалари муҳокама қилинади.
Халқаро форумда Ўзбекистон делегациядан QALAMPIR.UZ интернет нашри раҳбари Қамариддин Шайхов ҳам иштирок этиб, нутқ сўзлайди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан 2019 йил Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида QALAMPIR.UZ интернет нашри асосчиси – журналист Қамариддин Шайховга Туркия тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши ҳузуридаги ТУРКСОЙ Халқаро туркий маданият ташкилоти томонидан “ТУРКСОЙ халқаро медиа мукофоти” топширилди.
LiveБарчаси