Туркий кенгаш давлатлари Ташқи ишлар вазирлари бир даврада
Жамият
−
12 Ноябрь 2021
3818Кеча, 11 ноябрь куни Истанбул шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг 8-саммити доирасида Ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бўлиб ўтди.
Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли мезбонлик қилган йиғилишда Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Муҳтор Тилеуберди, Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Руслан Қозоқбоев, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Туркманистон Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сиярто, Туркий кенгаш Бош котиби Бағдод Амреев ва Туркий кенгаш Оқсоқоллар кенгаши Туркия Республикаси оқсоқоли Бинали Йилдирим, шунингдек, ТУРКПА, ТУРКСОЙ, Турк академияси ва Турк маданияти ва мероси жамғармаси президентлари иштирок этди.
Ташқи ишлар вазирлари 12 ноябрь куни Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисининг кун тартиби ва дастурини муҳокама қилдилар ҳамда давлат раҳбарлари томонидан имзоланадиган қарорлар, Саммит декларацияси лойиҳаси ва Туркий дунё – 2040 истиқбол ҳужжатини кўриб чиқдилар.
Вазирлар, шунингдек, аъзо давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги кўп томонлама ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашганлар.
Учрашув якунида ташқи ишлар вазирлари томонидан қуйидаги ҳужжатлар имзоланган:
1. Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши котибиятининг Молиявий тамойиллари тўғрисидаги Битимнинг аъзо давлатларнинг мажбурий бадаллари миқёсидаги протоколи;
2. Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Оқсоқоллар кенгаши тўғрисидаги Низом;
3. Турк дунёси шаҳарларига айрим мақомлар бериш тўғрисидаги низом.
LiveБарчаси