Исроил кучлари Ғазодаги масжидни вайрон қилди
Олам
−
09 Октябрь 2023
11633Исроил ҳаво ҳужумлари оқибатида Ғазо сектори ғарбидаги “Ал-Ярмук” масжиди вайрон қилинди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.
Билдирилишича, Шу тариқа, блокададаги Ғазо секторида Исроил ҳужумидан вайрон бўлган масжидлар сони тўрттага етди. Исроил армияси бир кечада Ғазо секторига 500 дан ортиқ ҳаво ҳужуми уюштирган. Бунинг давомида Исроил Эл-Эмин Муҳаммад, Аҳмад Ясин ва Муҳаммад Эл-Ҳабиб масжидларига ҳужум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни ҲАМАС Исроилга қарши “Ал-Ақсо тошқини” операцияси бошланганини эълон қилганди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига кирди. Ўз навбатида, Исроил армияси ўнлаб қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда Ғазо секторига ҳужумлар бошланганини маълум қилди. Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроил ҳужумларида 436 киши, жумладан 91 бола ҳалок бўлган ва 2270 дан ортиқ киши жароҳатланган. Бундан ташқари, 7 октябрдан бери босиб олинган Ғарбий Соҳилда 15 нафар фаластинлик Исроил ўқларидан ҳалок бўлди. Шунингдек, Исроил матбуоти 700 киши ҳалок бўлгани ва 2300 дан ортиқ исроиллик жароҳат олгани ҳақида хабар берган.
LiveБарчаси