Ироқ америкалик ҳарбийларни мамлакатдан ҳайдамоқчи

Олам

image
АҚШ Яқин Шарқдаги урушнинг кенгайишига тайёрланмоқда – “Politico”  north_east

АҚШ Яқин Шарқдаги урушнинг кенгайишига тайёрланмоқда – “Politico” 

Ироқ ҳукумати АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция миссиясини ёпиш учун қўмита тузмоқда. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Муҳаммад ас-Суданий маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, Америка қўшинларининг Ироқда қолиши учун ҳеч қандай асос йўқ.

“Ҳукумат халқаро коалиция кучларининг Ироқда бўлишини ниҳоят тугатиш чораларини кўриш бўйича икки томонлама қўмита ишини бошлаш санасини белгиламоқда”, дейди ас-Суданий.

У қўмита таркибига ҳарбий коалиция вакиллари киришини таъкидлади. Шунингдек, Бош вазир коалиция кучларининг Ироқ армиясининг ажралмас қисми ҳисобланган “ал-Ҳашд аш-Шаби” милицияси позицияларига ҳужумини ҳам қоралади.

Эслатиб ўтамиз, 4 январь куни “Ҳизбуллоҳ ал-Нужаба” ҳаракати қўмондонларидан бири Абу Тақва Бағдодда Америка учувчисиз самолётларининг зарбаси оқибатида ҳалок бўлган, яна камида олти киши яраланган эди. Абу Тақва ҳаракатнинг 12-бригадасини бошқарган ва айни пайтда “Ал-Ҳашд аш-Шаби”нинг тарафдори эди. Ўтган йилнинг 26 декабрь куни эса АҚШ Марказий қўмондонлиги Ироқ ва Суриядаги коалиция кучларига қарши ҳужумларга жавобан Ироқ ҳудудидаги “Катаиб Ҳизбуллоҳ” гуруҳи нишонларига ҳужум уюштирганини эълон қилди. Ироқ ҳукумати эса АҚШнинг республикадаги нишонларга зарбаларини мамлакат суверенитетини бузувчи душманлик ҳаракати сифатида баҳолади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Ироқ Муҳаммад ас-Суданий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг