АҚШ Эронга алоқадор гуруҳларга зарба берди

Олам

image

АҚШ қуролли кучлари Эронга алоқадор деб кўриладиган Ироқдаги “Катаиб Ҳизбуллоҳ” гуруҳининг учта нишонига зарба берди. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, зарбалар Ироқ ва Суриядаги АҚШ қўшинларига, жумладан, “Катаиб Ҳизбуллоҳ”нинг Эрбилдаги авиабазага ҳужуми учун жавоб бўлган.

Баёнотга кўра, Эрбилдаги ҳужумда 3 нафар Америка аскари яраланганди. Улардан бири оғир аҳволда.

Кеча, 25 декабрь куни Ироқ шимолидаги ИШИДга қарши кураш мақсадида минтақага жойлаштирилган АҚШ ва коалиция кучлари томонидан фойдаланилган ҳарбий базага учувчисиз учоқ ёрдамида ҳужум қилинган.

АҚШнинг Ироқда 2500 га яқин, Сурияда эса 900 га яқин аскарлари бор. Халқаро коалиция 2014 йилдан бери ИШИДга қарши курашиб келади. Исроил ва ҲАМАС ўртасида уруш бошланганидан бери минтақадаги Америка кучларига ҳужумлар сони ортган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Суриядаги Эрон Инқилобий Гвардияси қўмондонларидан бири Рози Мусавий Дамашқ яқинида Исроил ҳарбий амалиёти оқибатида ҳалок бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Ироқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг