Исроил Эрон қўмондонларидан бирини ўлдирди

Олам

image

Суриядаги Эрон Инқилобий Гвардияси қўмондонларидан бири Рози Мусавий Дамашқ яқинида Исроил ҳарбий амалиёти оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Tasnim” агентлиги хабар берди.

Ўлдирилган эронлик қўмондон Сурияда “ҳарбий маслаҳатчи” вазифасини бажарган ва 2020 йилда Ироқда АҚШ дронлари ҳужумида ҳалок бўлган эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг яқин дўсти бўлган.

Эрон Президенти Иброҳим Раисий Суриядаги Эрон қўмондони вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

“Бу ҳаракат, шубҳасиз, минтақадаги сионист босқинчиларнинг умидсизлиги, ночорлиги ва ожизлигининг яна бир далилидир. Улар бу жиноят учун албатта жавоб беради”, деган Президент.

Эроннинг Дамашқдаги элчиси Ҳусайн Акбарийнинг маълум қилишича, ўлдирилган Эрон қўмондони элчихона ходими бўлган.

“Рози Мусавий дипломатик паспортга эга бўлиб, у мамлакатимиз элчихонасида иккинчи маслаҳатчи сифатида ишларди”, дейди элчи.

Унинг айтишича, Мусавий маҳаллий вақт билан соат 14:00 атрофида элчихона биносида бўлган, сўнгра Зайнабие маҳалласидаги уйига борган. 

“Пешиндан кейин соат 16:20да унинг уйига сионист режими томонидан учта ракета билан зарба берилган”, дейди элчи Ҳусайн Акбарий.

Мусавийнинг рафиқаси эса ўша пайтда уйида бўлмаган.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Мусавийнинг ўлими билан боғлиқ ёзма баёнотида, Эроннинг Исроил ҳужумига тегишли вақтда ва жойда жавоб бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолганини билдирган.

Юқори мартабали ҳарбий амалдор Ҳусайн Поларкнинг маълум қилишича, ўлдирилган Эрон қўмондони шу пайтгача Исроил уюштирган икки суиқасддан омон қолганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Эрон Исроил Рози Мусавий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг