Интим видеосини тарқатмаслик учун фуқародан 1 млрд сўм талаб қилган товламачи ушланди
Жамият
−
09 Июнь 2020
16043Хоразм вилояти Хива туманида интим саҳналар тасвирланган видеосини тарқатиш билан қўрқитиб, фуқародан 1 миллиард сўм талаб қилган товламачи қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот котиби QALAMPIR.UZ нашрига хабар қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хива туман бўлими томонидан Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Аниқланишича, фуқаро Ж.Б. фуқаро Б.Ж.ни "Г" исмли таниши билан жинсий алоқада бўлганлигини видео тасвирга олганлигини айтиб, ушбу тасвирларни интернет тармоқларида тарқатиш билан қўрқитган.
Ж.Б. бундай қилмаслик шартига Б.Ж.дан жорий йил февраль ойида 500 миллион сўмга харид қилган бино-иншоотини келгусида яна 1 миллиард сўмга қайта сотиб олишини талаб қилган. Шундан сўнг, фуқаро Ж.Б. ҳуқуқ муҳофаза қилиш ўрган ходимлари томонидан 90 миллион сўм ва 20 000 АҚШ долларини товламачилик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 165 моддаси 3 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Бош прокуратура бир нафар шахс вафот этган "Арчакўча"даги пичоқбозлик сабабини маълум қилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь