Бир оиланинг сирини $40 мингга баҳолаган эр-хотин ушланди (видео)
Олам
−
4085 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида бошқа оилани бузиш ва уларга оид сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор этиш билан қўрқитиб, 40 минг доллар талаб қилган эр-хотин қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, эр-хотин жабрланувчини қўрқитиш ва айрим маълумотларни оммага ошкор қилиш билан таҳдид қилиб, ундан 40 минг АҚШ доллари талаб қилиб келган.
“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти ходимлари мурожаат асосида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида тезкор тадбир ўтказган.
Натижада эр-хотин талаб қилинган пулни олаётган вақтда далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан уларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми “а“ банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида аёл танишининг шахсий маълумотларини ошкор қилиш билан қўрқитиб, ундан 20 млн сўм талаб қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси