Инфекция вақтида бурунни қачон сув билан чайиш мумкин эмас?
Саломатлик
−
10 Апрель 2020 18021 1 дақиқа
Тиббиёт фанлари номзоди ва тиббий клиника раҳбари Владимир Зайцев коронавируснинг олдини олиш учун бурун бўшлиғини ювиш, агар шиллиқ қават қуриб қолган қолса, мантиқий эмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
“Агар бурун бўшлиғи тоза, тиқилиб қолмаган ва нафас олиш меъёрда бўлса, бу ҳолатда уни ювишнинг ҳожати йўқ”, деди Зайцев.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, бурунни шўр сув билан ювиш фақат шилимшиқ бор бўлса тавсия этилади. Акс ҳолда, бу танага зарарли бўлиши мумкин. Аниқ айтиладиган бўлса, бу шиллиқ қаватнинг тирналиши, яллиғланиши ва қон кетишига олиб келиш эҳтимоли юқори.
Зайцев инфекциянинг олдини олиш учун дорихоналардан вирусга қарши бурунга қўлланиладиган препаратлар олишни маслаҳат беради. Уларни уйдан чиқишдан олдин қўллаш жуда фойдали эканлигини таъкидлайди мутахассис.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь