Витаминларга бой бўлган сметана: у кимларга мумкин эмас?
Саломатлик
−
16 Декабрь 2021
9624Сметана 1,5 ёшгача бўлган болаларга берилмаслиги керак, гастрит, жигар ёки ўт пуфаги билан боғлиқ муаммолар бўлса, ушбу маҳсулотни жуда эҳтиёткорлик билан ишлатиш зарур. Бу ҳақда нутрициолог Ольга Ковиненко маълумот берди.
“Сметана жуда юқори ёғли — таркибида 10 фоиздан 30 фоизгача ёғ бўлган сут маҳсулоти бўлиб, унинг истеъмолида ўлчовга риоя қилиш керак. Унинг таркибида витаминлар (А, С, Е, К, D, В гуруҳи), аминокислоталар, рух, калий, кальций бор. Бу овқат ҳазм қилиш жараёнига, микрофлорага фойдали таьсир кўрсатади. У тери, соч, тирноқларнинг гўзаллиги учун фойдалидир. Болалар, қариялар ва юқори жисмоний фаолликка эга одамларга бу маҳсулот тавсия этилади, чунки унинг таркиби оқсил ва ёғларга бой”, деб таъкидлаган нутрициолог.
Мутахассиснинг қўшимча қилишича, 1,5 ёшгача бўлган болаларга сметана беришнинг ҳожати йўқ, чунки уларнинг ошқозон-ичак тизими ҳали бу турдаги оқсилни тўлиқ ҳазм қилишга тайёр бўлмайди. Гастрит, ўт пуфаги ва жигар фаолияти билан оғриганлар ҳам ушбу маҳсулотни истеъмол қилишда эҳтиёт бўлишлари керак, деган шифокор.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь