Имрон Хоннинг партияси етакчиси ҳам ҳибсга олинди

Олам

image

Покистон полицияси Адиала қамоқхонасида жазо ўтаётган собиқ бош вазир Имрон Хон томонидан асос солинган “Адолат ҳаракати” партияси раиси вазифасини бажарувчи Гоҳар Али Хонни ҳибсга олди. Бу ҳақда партия вакилига таяниб, “Reuters” хабар берди.

Мухолифат партияси раҳбарининг ҳибсга олиниш сабаблари ҳозирча айтилмаган.

Аввалроқ ҳукумат собиқ ҳукмрон партия фаолиятини тақиқлаш, шунингдек, Хон ва собиқ президент Ариф Алвига хиёнат, хусусан, уларнинг хорижий манбалардан маблағ олгани бўйича иш очишга қарор қилган эди.

Июнь ойи бошида Исломобод Олий суди давлат сирларини ошкор қилишда айбланиб, 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Хон ва собиқ ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурейшни оқлади. Улар бошқа айбловлар бўйича қамоқ жазосини ўташда давом этмоқдалар.

Хон 2018 йилдан 2022 йилгача Покистон Вазирлар Маҳкамасига раҳбарлик қилган. Собиқ ҳукумат раҳбари 2022 йил 10 апрелда унга нисбатан берилган ишончсизлик вотуми оқибатида лавозимидан четлаштирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Имрон Хон Покистон Исломобод Олий суди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг