Имрон Хон 14 йилгача қамалиши мумкин

Олам

image

Покистоннинг собиқ Бош вазири, мухолифатдаги “Теҳрик-и-Инсаф” партияси етакчиси Имрон Хон ва партия раиси ўринбосари Шоҳ Маҳмуд Қурайший давлат сирларини ошкор қилганликда расман айбланмоқда.

Ҳар иккала раҳбар айбловларни бекор қилиш учун ариза топширган. Судья илтимосномаларни рад этган. Процедурага кўра, суд гувоҳларни 27 октябрга келишини белгилаб, суд мажлиси қолдирилди, дейилади хабарда.

Аниқлик киритилишича, Хон ва Қурайший қўйилган айбловларни тан олмаган.

“Давлат сирларини ошкор қилиш иши Покистон Бош вазирининг Украинадаги урушга нисбатан нейтрал позицияси ва бу ишдан норози АҚШ ҳақидаги телеграмманинг пайдо бўлиши билан боғлиқ”, дейилади РИА Новости хабарида.

Маълумотларга кўра, телеграмма Исломободга Покистоннинг Вашингтондаги элчиси томонидан ўтган йилнинг бошида юборилган.

Имрон Хон ва унинг ёрдамчилари бу телеграмманинг мазмунини рухсат этилмаган шахсларга ошкор қилган ва “ўз ғаразли ниятлари ва шахсий манфаатларига эришиш учун фактларни бузиб кўрсатган”. Шунингдек, собиқ Бош вазир ҳужжат нусхасини ноқонуний равишда сақлаб келгани қайд этилган.

Покистоннинг давлат сирлари ҳақидаги қонунига кўра, айбдор икки йилдан 14 йилгача қамоқ ёки ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Имрон Хон Покистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг