Гулнора Каримованинг қизи бобосининг қабрига гул қўйган йигит кимлигини очиқлади

Жамият

image
0:00
0:00
download
Гулнора Каримова қамоқхонада рўза тутаётгани маълум қилинди north_east

Гулнора Каримова қамоқхонада рўза тутаётгани маълум қилинди

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси Имон Каримова бобосининг қабрини зиёрат қилишга келгани, унга нотаниш йигит ҳамроҳлик қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова Instagram’даги саҳифасида шахсий ҳаёти ҳақида гапириб, Ислом Каримов қабрига гул қўйган йигитнингг ҳам кимлигига аниқлик киритди.

Имоннинг обуначиларига берган жавобига кўра, йигит унинг севгилиси. Улар умумий танишлари орқали танишишган. Йигит араб миллатига мансуб.

Қайд этиш керакки, Имон ҳозирда Ўзбекистонда. Аввалроқ у Зангиотадаги 21-сонли колонияда суд томонидан ўзига тайинланган жазони ўтаётган онаси Гулнора Каримованинг олдига киритилмаётганидан шикоят қилганди.

Маълумки, Каримовлар оиласининг тўнғич қизи Гулнора Каримова 2013 йилдан буён жиноятлари учун жавоб бермоқда. У айни вақтда ҳибсда. Оиланинг кенжаси Лола Каримова-Тилляева эса турмуш ўртоғи Тимур Тилляев ва фарзандлари билан АҚШга кўчиб ўтган. Гулнора Каримованинг фарзандлари Ислом ва Имон эса айни вақтда Лондонда таҳсил олмоқда. Каримовлар оиласидан фақат Татьяна Каримова Ўзбекистонда истиқомат қилмоқда. У Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш ва Каримов номидаги Республика жамоат фонди фаолиятини юритишда бош-қош.

Лола Каримованинг қизи Марям эса куни кеча таниқли рус блогери Амиран Сардаровга турмушга чиқди.

Маълумотларга кўра, Гулнора Каримованинг фарзандлари Ислом Каримов ва Имон Каримованинг оиланинг бошқа аъзолари, хусусан холаси Лола Каримова Тилляева ва бувиси Татьяна Каримова билан алоқаси йўқ. Бир вақтлар Татьяна Каримова Имон Каримовани Тошкентда олиб қолишга урингани, унга уй бергани, бироқ Имон буни қабул қилмагани ҳақида гап-сўзлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова бувиси Татьяна Каримова ва холаси Лола Каримова-Тилляева билан 2017 йилнинг август ойида пойтахт Тошкентда Ислом Каримов ҳайкали очилиш маросимида қатнашган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Имон Каримова

Баҳолаганлар

2238

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг