Татьяна Каримова Янги йилни неваралари билан Абу-Дабида нишонлади (видео)
Бу қизиқ
−
02 Январь
14650Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг беваси, собиқ биринчи хоним Татьяна Акбаровна Каримова янги 2025 йилни неваралари Марям Тилляева ва Имон Каримова билан нишонлади. Буни Марям Тилляева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Ёшингиз улғайган сари Янги йилни оилангиз билан нишонлаш қанчалик муҳимлигини тушунасиз. Танишлар, шовқинли компаниялар ҳаммаси ўткинчи”, деб ёзади Тилляева.
Instagram ижтимоий тармоғида эълон қилинган кадрлардан кўринадики, Янги йилнинг илк кунида, яъни 1 январда Татьяна Каримова набиралари билан Абу-Дабида машҳур италиялик қўшиқчи Андреа Бочеллининг концертида бўлишган.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева эса 1 январда Парижда эди.
LiveБарчаси