Икки йилдан сўнг ушбу пандемия қайта жонланади – АҚШ мутахассислари
Саломатлик
−
02 Май 2020
80612022 йилдан сўнг коронавирус қайта авж олиш тўлқинлари кузатилади. Бу ҳақда Миннесота штатидаги юқумли касалликлар бўйича тадқиқотлар ва сиёсат марказининг ҳисоботида маълум қилинди.
Мутахассислар гуруҳи пандемик коронавирус икки йилгача давом этиши мумкинлигини ва дунё аҳолисининг учдан икки қисми иммунитетга эга бўлмагунча касалликни тўлиқ назорат қилиш имконияти йўқлигини айтишди.
Ҳисоботига кўра, баъзиларда ушбу касаллик аломатсиз ўтиши сабаб ушбу вирусни назорат қилиш қийин кечмоқда. Айни одамларда вирус аниқлангунича ундан бир қанча киши касалликни юқтиришга улгурган бўлади.
Дунё бўйлаб миллиардлаб одамлар изоляция қилинганидан сўнг, ҳукуматлар эҳтиёткорлик билан корхона ва жамоат жойларини очишга рухсат бермоқда. Аммо, ҳисобот муаллифларининг фикрига кўра, 2022 йилдан кейин ҳам коронавирус пандемиясининг қайта авж олиш тўлқинлари давом этиши мумкин.
“Ҳукуматлар ўз хабарларида ушбу пандемия тез орада тугамаслиги ҳақида аҳолига айтиши керак. Шунингдек, кейинги икки йил одамлар ушбу касалликнинг даврий равишда авж олишига тайёр туришлари кераклиги тушунтиришлари даркор“, дейилади ҳисоботда.
Маълумот учун, ишлаб чиқувчилар шу йил охиригача чиқарилиши мумкин бўлган вакциналарни тайёрлашга шошилишмоқда. Хусусан, Оксфорд университети олимлари вакцинани кузгача ишлаб чиқариш мумкинлигини айтишган. Хитой олимлари ҳам вакцинани махсус одамлар учун сентябрда қўллаш мумкинлигини айтди. Шунингдек, АҚШ етакчи мутахассиси мамлакатда вакцина йил охиригача миллионлаб дозада ишлаб чиқарилишини эълон қилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан боғлиқ 3 401 190 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 1 081 639 нафари соғайган, 239 604 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 2 079 947 кишини ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь