АҚШ 2021 йилгача коронавирусга қарши юз миллионлаб дозада вакцина ишлаб чиқаради
Саломатлик
−
30 Апрель 2020
6813АҚШда январь ойигача юз миллионлаб дозада COVID-19 вакцинаси тайёр бўлиши мумкин. Бу ҳақда мамлакатнинг юқумли касалликлар бўйича етакчи мутахассиси Энтони Фаучи маълум қилди.
“Биз тез ҳаракат қилмоқчимиз, лекин айни пайтда вакцина хавфсиз ва самарали бўлишига ишонч ҳосил қилишни хоҳлаймиз“, дейди Фаучи.
Бундан ташқари, Фаучи шу йил бошида вакцина қачон тайёр бўлишини эълон қилди. Мутахассиснинг таъкидлашича, 2021 йил январида вакцинанинг биринчи намуналари қўллаш бошланади.
“Вакцина 1 йилда тайёр бўлиши керак эди. Мана январда роппа-роса 1 йил бўлади“, дейди Фаучи.
Вакцинанинг келгуси йилнинг бошига қадар мавжуд бўлиши унинг клиник тадқиқотларининг натижаларига боғлиқ. Маълум қилинишича, ҳозирда Johnson & Johnson, Moderna ва Оксфорд университети каби компаниялар вакциналарни ишлаб чиқиш устида ишламоқда.
“The New York Times” хабар беришича, Оксфорд жамоаси вакцинани яратишда кўпроқ ютуқларга эга бўлиши мумкин. Университетнинг дастлабки бир неча миллион дозалали вакцинаси сентябрь ойига қадар тайёрланиши кутилмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус билан боғлиқ 1 064 836 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 147 473 нафари соғайган, 61 680 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 855 683 кишини ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь