Икки вилоятда ерни ноқонуний сотган шахслар ушланди
3-саҳифа
−
10 Февраль 2023
7035Сирдарё ва Андижон вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотишга уриниш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.
Боёвут туманидаги масъулияти чекланган жамият раҳбари мазкур МЧЖга қурилиш материалларини ишлаб чиқариш учун нотурар жой сифатида берилган ерни турар жой қуриш учун кадастр тизимидаги танишлари орқали харидорга расмийлаштириб беришни ваьда қилган. Оқибатда у харидордан бу уш эвазига 12 500 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Шунингдек, Андижон вилоятида икки фуқаро Улуғнор туманидаги фермер хўжалик раҳбарига мазкур хўжалик ер майдонларида шерикчилик асосида тадбиркорлик билан шуғулланишларини айтиб, унинг ишончига киради. Улар фермер хўжалигига боғдорчилик учун ажратилган 4 гектар ер майдонининг кадастр ҳужжатларини ҳамда фермер хўжалигининг расмий муҳрини қўлга киритишади.
Мазкур икки фуқаро ушбу 4 гектар ер майдонини 148 миллион 200 минг сўм эвазига харидор номига расмийлаштириб беришга келишиб, ундан сўралган пулни олган вақтларида ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ушбу шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, Урганчда масъулияти чекланган жамияти раҳбарлари ва яна бир неча шахслар ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағларини талон-торож қилгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь