Сохта кадастр билан давлатнинг ерини сотмоқчи бўлганлар ушланди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида ер майдонини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, фуқарони чув туширган шахслар фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар С.Ғ. ва Х.С. ўзаро тил бириктириб, фуқаро В.Э. га туман ҳокимлиги захирасидаги 32 сотих ер майдонини турар жой сифатида расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Улар ишонч уйғотиш мақсадида сохта кадастр йиғма жилдини тайёрлаб берган ва бунинг эвазига 5 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Текширув давомида ушбу маблағнинг 2 400 АҚШ доллари ҳамда 7,2 миллион сўми процессуал тартибда қайтарилгани маълум қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни тайёрлаш, қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ер расмийлаштириб бериш эвазига жами 3,5 минг АҚШ доллари олаётган икки мансабдор ушлангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг