Сурхондарёда аёллар ер устида жанжаллашди (видео)
3-саҳифа
−
09:38 2509 2 дақиқа
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида аёллар ер масаласи сабаб жанжаллашди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат 2026 йил 13 март куни “Меҳнатобод” маҳалласида яшовчи М. Н. ва С. Н. ўртасида ер масаласи юзасидан келиб чиққан низо билан боғлиқ. Низо давомида томонлар ўртасида жанжал юзага келган. Унда С. Н. нинг қариндошлари З. Т. , К. Н. ва Э. Н. ҳам иштирок этган.
Жанжал вақтида ўзаро ҳақорат ва тан жароҳати етказилгани билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилиб, тўпланган ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда судга юборилган.
Шунингдек, М. Н. нинг яшаш хонадони қурилиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан 2025 йил 27 октябрь куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддаси (Суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмаслик) 3-қисми асосида маъмурий баённома расмийлаштирилган.
2025 йил 31 октябрь куни М. Н. га БҲМнинг 200 баравари миқдорида жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Мазкур қарор ижроси юзасидан ҳужжатлар Мажбурий ижро бюросига юборилган.
Маълум қилинишича, ҳозирда низо юзасидан суд жараёни давом этмоқда. Ҳокимлик суднинг якуний қарори қабул қилинмагунча, ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ва бошқа материаллар асосида бир томонлама хулоса чиқариш мақсадга мувофиқ эмаслигини билдирган.
Суд қарори қонуний кучга киргач, заруратга кўра ҳолат юзасидан қўшимча расмий маълумот тақдим этилиши қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Сергели туманида фарзандларини кўриш учун собиқ турмуш ўртоғининг уйига борган эркак унинг оила аъзолари томонидан калтакланганди.
Live
Барчаси