Ихтиёр Абдуллаев ортидан яна бир Абдуллаев 14 йилга қамалди. Улар қариндошмиди?

Жамият

image

Хабарингиз бор, бугун, 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Харбий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизматининг (ДХХ) собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев ва у томонидан ташкил этилган жиноий уюшма аъзоларига нисбатан айблов ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноий гуруҳ аъзоларидан бири Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ ўринбосари Ёрқин Абдуллаев эди. У ҳам Абдуллаевнинг ортидан 14 йилга қамалди. 

У жорий йилнинг март ойида ҳибсланган эди. 

Маълумот ўрнида, Ихтиёр Абдуллаевга нисбатан суд иши жорий йилнинг июль ойида бошланган эди. 

Ёрқин Абдуллаев ва Ихтиёр Абдуллаевнинг ўзаро қариндош бўлгани билан боғлиқ маълумотлар QALAMPIR.UZ`да мавжуд эмас. 

QALAMPIR.UZ’га маълум бўлишича, Ихтиёр Абдуллаевни тергов қилиш ишлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви – Президент хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари – Триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров томонидан олиб борилган. 

Эслатиб ўтамиз, Ихтиёр Абдуллаев иши Ўзбекистон ҳарбий судида кўриб чиқилди ва тамомила ёпиқ ҳолатда ўтказилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ихтиёр Абдуллаев Ёрқин Абдуллаев

Баҳолаганлар

506

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made