Иқтисод бўйича Нобель мукофотини уч олим қўлга киритди (видео)
Олам
−
13 Октябрь 3344 2 дақиқа
Иқтисод фанлари бўйича Нобель хотира мукофоти бугун, 13 октябрь куни Ёэл Мокир (Northwestern University), Филип Агийон (INSEAD ва London School of Economics) ҳамда Питер Ховитт (Brown University) га инновация асосидаги иқтисодий ўсиш ҳақидаги ишлари учун берилди.
Мукофот қўмитаси таъкидлашича, Ёэл Мокир мукофотнинг ярмига “технологик тараққиёт орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун зарур бўлган шарт-шароитларни аниқлаб бергани учун” сазовор бўлган.
Филип Агийон ва Питер Ховитт эса мукофотнинг иккинчи ярмини “ижодий вайрон қилиш орқали барқарор ўсиш назарияси”ни ишлаб чиққанликлари учун бўлишиб олган.
Ўтган йили Дарон Асемоглу, Саймон Жонсон ва Жеймс Робинсон институтлар қандай шаклланиши ва улар мамлакат фаровонлигига қандай ҳисса қўшиши ҳақидаги ишлари учун мукофотга сазовор бўлишган эди.
Бу йил яна кимлар Нобель мукофотига сазовор бўлди?
Физиология ёки тиббиёт: Мэри Е. Брункоу, Фред Рамсделл ва Шимон Сакагути – иммун тизими ҳақидаги кашфиётлари учун.
Физика: Жон Кларк, Мишель Деворе ва Жон Мартинис – квант механикаси ва электр занжирлари бўйича ишлари учун.
Кимё: Сусуму Китагава, Ричард Робсон ва Омар М. Яғи – масалан, карбон газини ушлаб қолиш имконини берадиган металл-органик тузилмаларни яратишдаги ишланмалари учун.
Адабиёт: Ласло Краснахоркай – “апокалиптик қўрқув орасида ҳам санъат кучини тасдиқлайдиган ҳайратланарли ва виждонли ижоди” учун.
Тинчлик бўйича Нобель мукофоти: Мария Корина Мачадо (Венесуэла мухолифат етакчиси) – “демократик ҳуқуқларни тарғиб қилишдаги тинмай олиб борган меҳнати” учун.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь