Қозоғистон дунёнинг энг йирик 50 та иқтисодиёти қаторига кирди

Бизнес

image

Қозоғистон ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича дунёдаги энг йирик иқтисодиётлар рўйхатидан жой олди. Гарчи у 50 талик рўйхатнинг охирги ўринини эгаллаган бўлса-да, ушбу рўйхатга Марказий Осиёдан кирган ягона давлат бўлди. 

Айни вақтда мамлакатнинг ялпи ички маҳсулот ҳажми қарийб 300 миллард долларни ташкил этади. 

Шу билан бирга, мамлакат сўнгги 25 йил ичида ўртача йиллик иқтисодий ўсиш суръатлари бўйича етакчи бешталикка кирди. Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) маълумотлари шундан далолат беради. 

Spiral graphic showing the top 50 economies in the world by GDP in 2025.

ХВЖнинг World Economic Outlook сўнгги нашри асосида тайёрланган инфографикага кўра, Қозоғистон иқтисодиёти 2000-2025 йилларда йилига ўртача 5 6 фоизга ўсган. Бу кўрсаткич бўйича мамлакат дунёдаги энг йирик иқтисодиётлар орасида бешинчи ўринни эгаллади. 

Ушбу даврда фақат Хитой – 8 фоиз, Вьетнам ва Ҳиндистон – 6,4 фоиздан, шунингдек, Бангладеш – 5,9 фоиз юқори ўртача йиллик ўсиш суръатларини кўрсатган. 

Ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича жаҳон иқтисодиётининг этакчиси АҚШ бўлиб қолмоқда. Мамлакат иқтисодиёти 30,6 триллион долларга баҳоланмоқда ва Қўшма Штатлар яна кўп йиллар давомида дунёда биринчи ўринни сақлаб қолиши кутилмоқда. 

Умуман олганда, ХВЖ маълумотлари нафақат энг йирик иқтисодиётларнинг ҳажми бўйича жойлашувини, балки чорак аср давомида қайси мамлакатлар энг барқарор ўсишни кўрсатганини ҳам ифода этади. Қозоғистон бу рўйхатда айнан ривожланиш динамикаси билан ажралиб турибди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон ЯИМ иқтисод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг