Яраш-яраш қилайлик – Россия ва Туркия сулҳ тузмоқчи

Олам

image

Юзлаб одамларни ҳаётига зомин бўлган Идлиб воқеалари тугаш арафасида турибди. Эртага, 5 март куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ўртасидаги музокаралар бўлиб ўтади. Учрашувда давлат раҳбарлари Идлиб бўйича якуний қарорга келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Туркия раҳбари парламентда сўзлаган нутқида таъкидлаб ўтди.

"Биз Москвада бўлиб ўтадиган музокараларда Идлибдаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича сулҳ имзоланишини кўзламоқдамиз", деди Эрдўған парламентда.

Кеча, 3 март куни Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ва Туркия раҳбарлари эртага, 5 март куни Москвада учрашишларини маълум қилди. Песковнинг таъкидлашича, музокаралар Идлиб инқирозининг тугатиш учун бир қатор чора-тадбирларни амалга оширишга ёрдам беради.

Маълумот учун, Идлибда Туркия "Баҳор қалқони" деб номланган операция ўтказмоқда . Минтақадаги вазият эса кундан кунга жиддийлашиб бормоқда. Хусусан, кеча Идлиб осмонида Сурия ҳукуматига тегишли самолёт уриб туширилганди . Бугун, 4 март куни эса Идлибнинг шарқида кимёвий қурол ишлатилгани айтилмоқда.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Туркия Идлиб Россия Федерацияси

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг