Ички ишлар вазирлигининг сайти хакерлар ҳужумига учрагани ростми?

Local

−

image

Ижтимоий тармоқларда Ички ишлар вазирлигининг расмий сайти бузилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги муносабат билдирди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йилнинг 28 августдаги 357-сонли қарорига мувофиқ Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти Ҳукумат портали негизида ташкил этилган Давлат органлари ахборот ресурсларининг ягона платформасига уланган. Сайт 2023 йилнинг октябрь ойидан www.gov.uz/iiv ҳаволаси орқали тест режимида фаолият юритиб келмоқда.

“Ички ишлар вазирлигининг www.iiv.uz ҳаволаси орқали юритилган расмий веб-сайт фаолияти тўхтатилган ва архивга олинганини маълум қиламиз. Мазкур ахборот ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейилади муносабатда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends