Гулнора Каримованики бўлган “Сижжак” оромгоҳи Касаба уюшмалари федерациясига берилди

Жамият

image

Олдин Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли бўлган “Сижжак” дам олиш оромгоҳи мулк ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига ўтказилди. Вазирлар Маҳкамасининг шуни назарда тутувчи тегишли қарори 2024 йилнинг 27 декабрь куни қабул қилинди.

Касаба уюшмалари федерациясига мулк ҳуқуқи асосида ўтказиладиган болалар дам олиш оромгоҳлари ва дам олиш масканлари рўйхати ҳукуматнинг 2023 йил 25 мартдаги фармойиши билан тасдиқланган. 2024 йил 27 декабрдаги ҳукумат қарори билан ушбу рўйхатга “Сижжак” дам олиш оромгоҳи ҳам қўшилди.

Маълумот учун, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Сижжак” дам олиш оромгоҳида меҳмонхона, бир нечта ҳовуз, амфитеатр, коттеж ва бошқа иншоотлар мавжуд. Ушбу оромгоҳга 2017 йил 10 февралда Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди томонидан санкция қўйилган. Кейинроқ оромгоҳ Ўзбекистон Триатлон федерациясига машғулот базаси сифатида фойдаланиш учун берилиши режалаштирилганди. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилганди. 

“Сижжак” дам олиш маскани 2020 йил июнь, 2021 йил апрель, 2022 йил апрелда ва 2022 йил октябрь ойида сотувга қўйилганди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 14 июндаги “Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир” қарори билан “Сижжак” хусусийлаштириладиган объектлар рўйхатидан чиқарилди


Мақола муаллифи

Теглар

Гулнора Каримова Сижжак Касаба уюшмалари федерацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг