Google 12 000 нафар ходимини ишдан бўшатмоқчи

Технология

image

Google’нинг бош компанияси Аlphabet 12 000 нафар ходимни ишдан бўшатади. Бу ҳақда компания бош директори Сундар Пичаи хабар берди.

Компания бош директорининг таъкидлашича, икки йил давомида Google ҳозирги иқтисодий шароитда бўлишини кутмасдан, ўсишни таъминлаш учун фаол равишда ривожланиб, ходимларни ёллаган. Энди компания харажатларни камайтиришга эътибор қаратиши ва барча саъй-ҳаракатларини бизнес учун устувор бўлган соҳаларга йўналтириши керак бўлади.

Қайд этилишича, Google компанияси биргина Буюк Британияда 5500 дан ортиқ ходимга эга. Аммо у ердаги қанча ходимнинг ишдан бўшатилиши ҳали номаълум. Шунингдек, компания ишдан озод қилинаётган АҚШ ходимлари учун 16 ҳафталик иш ҳақи, 2022 йил таътили учун қўшимча пул ва олти ойлик тиббий суғуртани тўлаб беришини маълум қилди. Компания ходимларининг ишдан бўшатилиши бутун дунё бўйлаб ишчи кучининг 6 фоизига қисқаришига олиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Амазон 18 мингдан ортиқ ходимини ишдан бўшатишни режалаштирган эди.

Аввалроқ эса Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларига эгалик қилувчи Меta компанияси ҳам 11 минг ходимини ишдан бўшатган эди.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Буюк Британия Google Amazon Meta ишдан бўшатиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг