Германияда заводдаги портлашда неча киши ҳалок бўлганига аниқлик киритилди
Олам
−
28 Июль 2021
6209Аввалроқ, Германиянинг Леверкузен шаҳридаги Bayer кимёвий заводида кучли портлаш содир бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Сўнгги маълумотларга кўра, портлашдан кейин ёнғин содир бўлган. Портлашда камида икки киши ҳалок бўлган, ундан кейин содир бўлган ёнғин натижасида эса 31 киши жароҳат олган. Яна беш киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
“Афсуски, уларни тирик ҳолда топишга бўлган умид тобора йўқолиб бормоқда”, деган завод вакили Ларс Фридрих.
Таъкидланишича, аҳоли дераза ва эшикларни ёпиш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилган. Ёнғин ўчирувчилар тўрт соат давомида ёнғинни ўчирган.
Шаҳар расмийлари одамларни яқин кунларда болаларнинг ташқарида ўйнашига, очиқ ҳовузлардан фойдаланишига ва ўз ҳовлисидан мева-сабзавот истеъмол қилишига йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирган. Қайд этилишича, мутахассислар бир неча кундан кейингина портлашдан келиб чиқадиган қурумнинг қанчалик заҳарли эканини аниқлай олади.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш эритувчи сақланадиган идишларда содир бўлган.