Германия Украина туфайли Польша билан тортишиб қолди – ОАВ

Олам

image

Украинага қурол етказиб беришни истамаслик Германия-Польша муносабатларини кескинлаштирмоқда. Сабаби, танк ҳалқалари алмашинуви ҳақидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган. Варшава аллақачон Берлинни ваъдасини бузганликда очиқ айбламоқда. Бу ҳақда “Spegial” нашри хабар берди.

“Немислар бизнинг мудофаани кучайтириш ва таъминотни тўлдиришга ваъда берди, аммо, афсуски, уларнинг ҳеч бири бажарилмади. Германия захираларимизни тўлдиришга ваъда берди, бироқ ҳеч нарса қилмади”, дея таъкидлаган Польша Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шимон Шинковский.

Нашрга кўра, Германия ва Польша ўртасида қурол алмашинуви бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолди, чунки Варшава Украинага етказиб берган танкларини энг янги немис Leopard танкларига алмаштиришни талаб қилди, аммо Берлин бу ваъдани бажара олмади, чунки улар захирада йўқ.

Яшиллар партиясидан Бундестаг аъзоси Антон Хофрайтер Германия ҳукуматини ваъдасини бажаришга ва Польша билан қурол алмашинувини амалга оширишга чақирди.

“Биз Бундестагдаги мутлақ кўпчилик овоз билан қурол-яроғ етказиб бериш бўйича таклифни қабул қилдик, энди у амалга оширилиши керак”, деган у.

Бироқ, муаммони ҳал қилиш даргумон. Германия Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, ишлаб чиқаришдаги муаммолар туфайли Leopard танкларини тезда етказиб бериш шунчаки имконсиздир, дея хулоса қилинган мақолада.

Россия-Украина уруши

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарасида тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.

Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.

Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг