Ғазода 17 минг бола ота-онасиз қолди – UNICEF
Олам
−
05 Февраль
3725Ғазо секторида 17 мингга яқин бола боқувчисиз ёки оиласидан ажралган ҳолда қолмоқда. Бу ҳақда UNICEF'нинг Фаластин билан алоқалар бўйича директори Жонатан Крикс 2 февраль куни Женевада бўлиб ўтган брифингда айтиб ўтди
Унинг таъкидлашича, ҳар бир боланинг юракни тилка пора қилувчи ҳикояси бор.
Крикс ўтган ҳафта Ғазо секторига қилган ташрифини эслаб, оилалар озиқ-овқат, сув ёки бошпана етишмаслиги туфайли оғир аҳволда қолганини таъкидлади.
“Оилалар ва болалар асосий эҳтиёжларни қондиришда қийналмоқда”, деган у.
Директорнинг сўзларига кўра, Ғазодаги воқеалар болаларнинг руҳий саломатлигига жиддий таъсир кўрсатган.
“Декабрь ойида биз анклавдаги 500 минг бола психологик ёрдамга муҳтожлигини айтгандик. Ҳозир анклавдаги барча болалар кучли травмаларни бошдан кечирмоқда. Бу ҳолат болаларда ҳар сафар бомба овозини эшитганларида ҳаддан ташқари ташвиш, иштаҳа йўқолиши, ухлай олмаслик, эмоционал зўриқиш ёки ваҳима каби аломатларни бошдан кечиришига сабаб бўлади”, деб қўшимча қилган у.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 январь ҳолатига кўра, Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумларида, 9 минг 730 бола ва 6 минг 830 аёл ҳаётдан кўз юмган.
LiveБарчаси