Газ ва “свет” учун қарздорликни ундиришда аризачидан қўшимча ҳужжатлар талаб қилиш бошланди
Жамият
−
01 Сентябрь
11645Электр энергияси ва газ учун қарздорликни ундиришга энди аризачидан қўшимча ҳужжатлар талаб қилинади. Бу ҳақда жорий йилнинг 28 август куни Президент томонидан имзоланган “Ижро ишини юритиш янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунда белгиланган.
Унга кўра, Мажбурий ижро бюросига истеъмол қилинган электр энергияси ёки табиий газ учун мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги аризага қарздор жисмоний шахс энергия ресурслари тармоқларидан узилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши лозим.
Истеъмол қилинган электр энергияси ёки табиий газ учун қарздорликни ундириш тўғрисида суд буйруғини бериш ҳақидаги аризага ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагиларнинг кўчирма нусхалари ҳам илова қилинади:
- истеъмолчи билан тузилган шартноманинг;
- пеня ҳисобланиши тўғрисидаги ва истеъмолчини тегишли энергия ресурслари тармоқларидан узиш ҳақидаги огоҳлантириш кўрсатилган, қарзни тўлаш тўғрисидаги талабнинг, шунингдек унинг истеъмолчига юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг;
- истеъмолчи тегишли энергия ресурслари тармоқларидан узилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ электр ҳисоби учун янги биллинг дастури ишга тушгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси