Бир ҳафтада қарийб 40 млрд сўмлик энергоресурс ўғирланди
3-саҳифа
−
19 Май 3449 1 дақиқа
Сўнгги бир ҳафтада энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлар оқибатида тизимга 37,9 млрд сўм зарар етказилди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Қайд этилишича, “Ўзенергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр ҳамда газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда сўнгги бир ҳафтада ўтказилган назорат тадбирларида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 92 та ҳолат аниқланган.
Бунда 15,6 млн кВт⋅соат электр энергияси (32,4 млрд сўм) ва 1,8 млн метр куб табиий газ (5,4 млрд сўм) талон-торож қилиниши оқибатида жами 37 млрд 921 млн сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Билдирилишича, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 126 та маъмурий иш расмийлаштирилган. Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир кунда 339 та энергоресурсларни йўқотиш ҳолатлари ҳамда 547 та ҳолатда 3,4 млрд сўмлик талон-торож қилиш ҳолатлари аниқлагани хабар қилинганди. Қонун бузилишга йўл қўйган 12 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилган, 4 та жиноят ишлари қўзғатилган.
Live
Барчаси