Электр ҳисоби учун янги биллинг дастури ишга тушди
Жамият
−
07 Август
23672Ўзбекистонда электр энергияси ҳисоби учун янги биллинг дастури ишга туширилди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ хабар берди.
Қайд қилинишича, эндиликда янги ҲЭТ Billing дастурий комплекси орқали истеъмолчилар электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириши ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни кузатиб бориши мумкин. Янгиланган тизим орқали истеъмолчилар бевосита ўзи истеъмол қилган электр энергияси ҳисоби, хусусан, тўлов маълумотлари, кунлик электр энергия истеъмоли ва бошқа ҳар қандай маълумотни онлайн тарзда кузатиб бориши имкони яратилган.
Компания ушбу тизимни жорий этишдаги кечикишни бир қанча техник жараёнларни ўз ичига олгани, босқичма-босқич ишга туширилгани билан изоҳлади ва ноқулайлик учун истеъмолчилардан узр сўради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Остонада бўлиб ўтаётган Марказий Осиё энергетика вазирларининг биринчи йиғилиши доирасида Ўзбекистон 2030 йилдан ортиқча электр энергиясини Европага экспорт қилишини айтгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси